Инсониятни вирусдан огоҳлантирган шифокорнинг ўзи ундан нобуд бўлди

Олам

image

Хитойнинг Ухань шаҳрида шифкорлик билан шуғулланиб келган ва ўз ҳамкасбларини пайдо бўлаётган янги вирус ҳақида огоҳлантирган Ли Вэньлян коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақида “Global Times” нашри ёзмоқда.

У бутун дунёни хавфли вирусдан огоҳлантирган саккиз шифокордан бири эди.

Нашр берган маълумотларга кўра, унинг танасида короновирус 1 февралда аниқланган, шифокор бугун, 6 февралда вафот этган.

У ўз ҳамкасбларини ва бутун инсониятни коронавирус даҳшатидан огоҳлантиришга интилган эди. Ўшанда унинг гапига ҳеч ким эътибор бермаган, ҳатто полиция уни бундай сафсата сотмаслик ҳақида қатъий огоҳлантирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ухань

Баҳолаганлар

712

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг