Бу йилги тест синовлари қаерда ўтказилиши маълум бўлди

Жамият

image

Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг баёни билан тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги хабар берди.

Унга кўра, 2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул қилиш бўйича тест синовлари катта сиғимли биноларда ўтказилади.

Бунда тест синовларини ўтказиш учун 92 та бино танлаб олинган бўлиб, бир сменада 44 минг нафар абитуриент тест синовида иштирок этиши мумкин бўлади.

Маълумот учун, ушбу бинолар Билимни баҳолаш агентлиги томонидан маҳаллий ҳокимлик ва идоралар билан келишилган ҳолда танлаб олинган. Мазкур баёнда Агентликка маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилган бўлиб, бинолар рўйхатида ўзгаришлар бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг