“Бу ўзини гипноз қилиш”. Элчихона АҚШнинг Россия яккалангани ҳақидаги иддаосига жавоб қайтарди
Олам
−
19 Июль 2022
9230АҚШ Давлат департаментининг Россия “халқаро даражада яккаланиб қолгани” ҳақидаги даъволари йўқни бордек кўрсатишга уриниш ва гипноз сеансини эслатади. Бу ҳақда Россиянинг АҚШдаги элчихонасининг баёнотида айтилади.
“Давлат департаменти матбуот хизматининг мамлакатимиз гўёки иқтисодий, сиёсий, маданий ва дипломатик жиҳатдан бутун дунёдан узилиб қолгани ҳақидаги баёнотига эътибор қаратдик. Бундай сўзлар орзу-ҳавасга уринишдан бошқа нарса эмас. Россия раҳбарияти халқаро жараёнларда фаол иштирок этиб, дунёнинг аксарият давлатлари раҳбарлари билан доимий алоқада. Ҳатто Ғарбда ҳам глобал муаммоларни ҳал қилишда Россия билан мулоқотнинг муқобили йўқлиги ҳақида тобора кўпроқ гапирмоқда”, дея таъкидлаган дипломатик ваколатхона.
Элчихона АҚШнинг баландпарвоз баёнотларини ўзини ўзи гипноз қилишга қиёслаган.
“Россияни йўқ қилишнинг имконсизлигини тан олиш ўрнига, бу ерда улар иллюзияларга берилишни афзал кўряпти. Биз буни АҚШ фуқароларини Россияга қарши йўналиш ва Ғарбнинг ноқонуний санкцияларини оқлашга ишонтиришга уриниш сифатида қараймиз, бу эса уларнинг ташаббускорлари учун катта харажатларга олиб келади”, дейилади баёнотда.
Элчихона G20 мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг Индонезиядаги йиғилишида Россия делегациясининг “яккалангани” ҳақидаги айбловларни “тўғридан-тўғри уйдирма” деб атаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь