Бу ҳафта об-ҳаво қандай бўлади?

Бу қизиқ

image

Июль ойининг охирги ҳафтасида Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 27–31 июль кунлари ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 37–40 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 41–42 даражагача бўлади. Бу июль ойининг охири учун бўлган иқлимий меъёрдан 2–3 даражага юқоридир.

Ушбу кунларда республика бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ёғингарчилик кузатилмайди.

Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати асосан кундузги 38–39 даража атрофида, кечаси 23–25 даража бўлади. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг