Британияда коронавируснинг яна бир тури аниқланди. У 10 га яқин мамлакатга тарқалган 

Олам

image

Эдинбург университети тадқиқотчилари Буюк Британияда коронавируснинг яна бир турини топди, у аллақачон 10 га яқин мамлакатга тарқалган. Бу ҳақда "The Guardian" газетаси ёзмоқда. 

Шотландиялик олимларга кўра, коронавируснинг ушбу тури B1525 деб номланади. 

Коронавируснинг ушбу варианти Дания, Нигерия, АҚШ, Гана, Франция, Австралия, Канада ва Испанияда ҳам аниқланган. 

Маълумот ўрнида, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ташвиш уйғотувчи коронавирус турлари тарқалишда давом этаётгани ҳақида хабар берган эди. 

Масалан, "британча" штамм 86 мамлакатда, "Жанубий Африка" штамми 44 мамлакатда ва "бразилча- японча" штамм 15 мамлакатда топилган.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг