Британияда 100 дан ортиқ киши карнавалда қўлга олинди
Олам
−
25 Август 3956 1 дақиқа
Буюк Британия полицияси Ноттинг Ҳилл карнавалида 140 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.
Мамлакат Ички ишлар вазирлигига кўра, улар наркотик сақлаш ва сотиш, қурол билан юриш, полицияга ҳужум, ўғрилик ва бошқа жиноятлар учун қўлга олинган. Шулардан 105 нафари карнавал давомида, қолганлари эса тадбирга келиш жараёнида ушланган.
Маълумот учун, Ноттинг Ҳилл карнавали Кариб маданиятига бағишланган йирик кўча фестивали бўлиб, ҳар йили август охирида Лондонда ўтказилади. У 1960 йилларда бошланган бўлиб, мақсади ирқлараро муносабатларни мустаҳкамлашдан иборат.
2024 йилда полиция ушбу карнавал доирасида 230 кишини ҳибсга олган ва фестивалнинг сўнгги кунида пичоқбозлик ҳолатлари юз берган, оқибатда етти киши яраланган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сербия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳукуматга қарши ўтказилган норозилик намойишлари вақтида юз берган тартибсизликларда 19 кишини қўлга олганди. Норозилик намойишлари Белградда ҳамда мамлакатнинг бошқа бир қатор шаҳарларида ўтказилган. Намойишчилар ва полиция ўртасида кўплаб тўқнашувлар юз берган. Шунингдек, иштирокчилар ҳукмрон Сербия “Прогрессив” партияси штаб-квартирасида тартибсизликлар уюштирган.