Бразилия Президенти Путин Рио-де-Жанейрода ҳибсга олинмаслигига кафолат берди
Олам
−
10 Сентябрь 2023 6497 1 дақиқа
Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силва Россия етакчиси Владимир Путин келаси йили Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган G20 саммитида иштирок этса, Бразилияда ҳибсга олинмаслигини айтди. Бу ҳақда у ҳозирда Нью-Деҳлидаги G20 йиғилишида айтиб ўтди.
“Силва Деҳлида бўлганида журналистларга берган изоҳларида Путинга кафолат берди”, дейилади “Reuters” хабарида.
Шундай қилиб, сиёсатчи 2022 йил 17 мартда Гаага халқаро жиноий суди томонидан Россия Федерацияси раҳбарини ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерни ошкора эътиборсиз қолдирган.
Силва Бразилия раҳбари сифатида Россия Президентининг осон ташрифини таъминлашини билдирган. Унинг таъкидлашича, унинг президентлиги даврида Путин ҳеч қачон ҳибсга олинмайди.
"Мен Путиннинг Бразилияга бемалол боришига ишонаман. Сизга шуни айта оламанки, агар менинг президентлигимда у Бразилияга келса, ҳеч қачон ҳибсга олинмайди", дейди Да Силва.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 март куни Гаагадаги Халқаро жиноий суд Россия Президенти Владимир Путин ва болалар омбудсмани Мария Львова-Беловани ҳибсга олишга ордер берган, чунки улар болаларнинг ноқонуний депортацияси билан боғлиқ ҳарбий жиноятлар учун жавобгар деб топилганди.
Live
Барчаси