Бозорлардаги нарх-наво эълон қилинди
Жамият
−
08 Октябрь 2021
5379Ўзбекистондаги деҳқон бозорларида гўшт 45 000 – 80 000 сўмдан, ўсимлик ёғи эса 14 000 – 24 000 сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказиб, маълум қилди.
Қўмита кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.
2021 йил 6 октябрь ҳолатига кўра:
• суякли мол гўшти (1 кг) — 45000 – 68000 сўм
• қўй гўшти (1 килограмм) — 52 000—80 000 сўм;
• картошка (1 килограмм) — 2500—6000 сўм;
• пиёз (1 килограмм) — 1000—3500 сўм;
• сабзи (1 килограмм) — 2000—9000 сўм;
• тухум (10 дона) — 6000—14 000 сўм;
• гуруч (1 килограмм) — 5000—17 500 сўм;
• ўсимлик ёғи (1 литр) — 14 000—24 000 сўм;
• шакар (1 килограмм) — 7500—9000 сўм.
Хабарга кўра, нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб ҳам, нархларнинг тебраниш ҳолатини кўриш мумкин.
LiveБарчаси