Божхона кодексига ўзгартиришлар киритилди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, ваколатли иқтисодий операторларнинг (инсофли ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш) ҳуқуқий мақоми Кодексда белгиланди.

Кодексга реэкспорт, вақтинча олиб чиқиш, реимпорт, вақтинча олиб кириш, йўқ қилиш божхона режимлари учун русатнома олиш талаби бекор қилинганлигига оид ўзгартиришлар киритилди.

Рухсатнома олиш фақат товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларида талаб этилади.

Кодексга транзит декларацияси тушунчаси киритилди, унга кўра транзит декларацияси товарлар ва (ёки) транспортлар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда божхона органига тақдим этиладиган ҳамда божхона ҳудудига олиб кириладиган ва Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит олиб ўтиладиган товарларини жўнатувчи божхона органидан товар келиб тушадиган божхона органигача назорат қилиш учун фойдаланиладиган ҳужжатдир.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг