Бойсундаги кондан яна газ сизиб чиқди (видео)

Жамият

image

Кеча, 2 ноябрь куни Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги “М-25” конининг 202-сон газ қудуғида аввалдан ёқиб қўйилган оловнинг вақтинча сўниш ҳолати кузатилган. Мутахассисларга кўра, бу ҳолат кондаги геологик жараён сабабли юз берган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, шундан сўнг ҳавога зарарли моддалар тарқалишини олдини олиш мақсадида газ тезкор равишда яна ёқиб қўйилган.

“Ушбу жараён атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишда стандарт ёндашув ҳисобланади ва халқаро саноат хавфсизлиги талабларига тўла жавоб беради. Ҳозирги вақтда вазият барқарор ва мутахассислар назорати остида турибди”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, бу аввалдан конни жиловлаш ишларини олиб бориш жараёнидаги ҳолат бўлиб, у ерда ҳеч қандай кутилмаган вазиятлар кузатилмаган. Мазкур ҳолат бугун, 3 ноябрь куни соат 01:29 да қайд этилган зилзила билан боғлиқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида ҳам Бойсун туманидаги “М-25” конидаги 202-қудуқда таркибида водород сульфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва оқибатда фонтанланиш ҳолатининг қайталаниши кузатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Бойсун М-25

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг