Бош вазирликдан кетолмаган Гончарук Зеленский қарорига муносабат билдирди
Олам
−
18 Январь 2020
5658Украина Бош вазири Алексей Гончарук мамлакат Президенти Владимир Зеленский унинг истеъфосни қабул қилмаганига муносабат билдирди.
“Жамоамиз бизга юклатилган масъулиятни англаган ҳолда барча топшириқларни бажаришга ва мамлакатда тизимли ўзгаришларни кучайтиришга тайёр”, деган Гончарук Facebook`даги саҳифасида.
Бош вазир шунингдек, ҳукумат олдида оғир ва машаққатли меҳнат турганини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, кеча Гончарук истеъфога чиқиш учун Зеленскийга ариза топширди. Бироқ Президент унинг истеъфосини қабул қилмади. Бош вазирнинг лавозимидан кетишга қарор қилиши ижтимоий тармоқда тарқалган аудио билан боғлиқ эди. Аудиода Гончарук экани иддао қилинаётган шахс Зеленскийни иқтисодиётда ҳеч нимани тушунмаслигини айтиб, уни обрўсизлантирган.
Гончарук Украина ҳукуматига 2019 йил 29 августдан раҳбарлик қилади. Бунгача у Президент офиси раҳбари ўринбосари бўлиб ишлаган.
LiveБарчаси