Бош вазир маслаҳатчиси отиб кетилди
Олам
−
27 Май 2019 24637 1 дақиқа
Афғонистон Бош вазири маслаҳатчиси Нур Муҳаммад Араб мамлакат шимолидаги Қундуз вилоятида номаълум шахс томонидан отиб кетилган. Бу ҳақда "Ariana" телеканали маҳаллий амалдорларга таяниб хабар тарқатган.
Маълум бўлишича, қуролланган номаълум киши якшанба куни Бош вазир маслаҳатчисини отиб ўлдирган. Шунингдек, отишмада маслаҳатчининг хос соқчиси ҳам жиддий жароҳат олган, ҳозирда у яқин ҳудуддаги шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ушбу қуролли ҳужумни ҳеч бир жиноий гуруҳ ёки террорчилик ташкилоти ўз бўйнига олмаган. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошлаб юборилган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025