Бош вазир Ариповга янги маслаҳатчи тайинланди

Жамият

−

image

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига янги маслаҳатчи тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилган. 

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Аброл Жабарович Ваҳобов Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.  

У бугунгача Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. У янги лавозимга тайинланиши муносабати билан  Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан олинган. 
 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар