Болаларда камқонлик касаллиги ортиб бормоқда. Мутахассис зарур тавсияларни берди

Саломатлик

image

Болаларда анемия (камқонлик) кўп учраши оқибатида уларда бефарқлик, ўқишда тенгдошларига қараганда сусткашлик кузатилади. Ёш болалар жисмонан ва ақлан ортда қолмасликлари учун камқонлик муаммосига катта эътибор бериш зарур. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, сайёрамиздаги болаларда камқонлик билан касалланиш хавфи 82 фоизга етган.

Ўзбекистон ССВ Матбуот хизмати томонидан Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, оилй тоифали шифокор Назокат Орипова ўртасида бўлган суҳбатда ушбу касаллик борасида муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

“Анемия (камқонлик) бу қон таначалари, гемоглабин камайиши билан боғлиқ ҳолатдир. Бунга биринчи навбатда организмга темир моддаси етишмаслиги сабаб бўлади. Чарчоқ, бош айланиши, жисмоний машқлар пайтида нафас қисилиши, терининг оқариши, асабийлашиш, сочларнинг қуриши бу касалликнинг асосий белгиларидир. 

Аввало, қон текшируви ўтказилади. Агар болада камқонлик аниқланса, гематолог, гастроэнтеролог, нефролог, ва педиатрларга мурожаат қилиш мумкин”, деди мутахассис. 

Назокат Орипованинг таъкидлашича, камқонликни даволаш босқичлари тўлиқ шифокор назорати остида бўлиши лозим. Болада анемиянинг енгил формаси кечаётган бўлса, темир моддасига бой бўлган овқатлар ва қўшимча витаминлар берилади. Бу жараённи тўхтатмаслик зарур. Рационда мол гўшти жигари, дуккакли экинлар, денгиз маҳсулотлари, янги сабзавот ва мевалар, кўкатлар ўрин олиши зарур. Дори ва витаминлар шифокор тавсияси билан берилади. 

“Бола туғилмасданоқ ҳомиладор аёл соғлом овқатланиши, етарлича дам олиши зарур. Боланинг илк олти ойлигида она сутига қўшимча овқатлар қўшиб бориш зарур. Чақалоқларни очиқ ҳавода бўлиши, қуёшли ванналар қабул қилиши муҳим. Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, темир моддаси организга яхши сўрилиши учун C витамин жуда зарур. Сут, чой, кофе каби маҳсулотлар эса темир моддасини сўрилишига қаршилик кўрсатади”, деди мутахассис.
 
Маълумотларга кўра, мактабгача ёшдаги болаларнинг тахминан 50 фоизида темир етишмовчилиги аниқ ёки яширин бўлиб, бу турли сабабларга кўра юзага келади ва кўпинча мактабгача ёшдаги болаларда камқонлик бола ҳаётининг биринчи йилида пайдо бўлган анемия натижасидир. 

“Ёш болалар кўпинча ширинликлар ва бошқа зарарли маҳсулотларга устунлик бериб, темирни асосий этказиб берувчилар — гўшт ва сабзавотларни истеъмол қилишдан бош тортади. Агар мувозанатли, темирга бой овқатланишига қарамай, бола камқонлик аломатларини (рангпарлик, чарчоқ, иштаҳанинг йўқлиги, қуруқ лаблар, мўрт тирноқ ва бошқалар) кўрсатса, дарҳол барча керакли муолажанни ўтказиш учун педиатрга мурожаат қилиш лозим”, деди Назокат Орипова.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

198

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг