Бокс бўйича ЖЧ: 5 ўзбекистонлик боксчи ярим финалда

Спорт

image

Бугун, 20 сентябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финал беллашувларига старт берилади.

Аввал хабар берганимиздек, чемпионатнинг ушбу босқичига ўзбекистонлик беш боксчи етиб келди. Улар бугун мусобақанинг финал йўлланмаси учун рингга кўтариладилар. Эътиборлиси, бу босқичда 2 нафар ўзбекистонлик боксчига англиялик боксчилар рақиблик қилади. 

Ярим финал беллашувларида иштирок этувчи ўзбекистонлик боксчилар рўйхати билан танишинг: 

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Билал Беннама (Франция) (Бошланиш вақти – 15:00)
-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов – Эрденебат Тсендбаатар (Мўғулистон) (19:15)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Пэт Маккормак (Англия) (19:45)
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Бенжамин Уиттакер (Англия) (20:15)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Максим Бабанин (Россия) (20:45)


Мақола муаллифи

Теглар

Екатеринбург Ярим финал Бокс бўйича жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг