Бокс бўйича Осиё чемпиони Гўзал Исматова вафот этди

Спорт

image

Бокс бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби, кўп карра Ўзбекистон чемпиони Гўзал Исматова 25 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги маълум қилди.

Маълум бўлишича, Гўзал Исматова саратон хасталиги туфайли оламдан кўз юмган.

Гўзал Исматова — 1996 йил 3 январида Жиззах вилоятининг Зомин туманида туғилган. Оғир вазн (+81 кг) тоифасида рингга чиққан спортчи 2014—2017 йиллар давомида Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, у 2017 йилги Осиё чемпионати ғолиби ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Гўзал Исматова

Баҳолаганлар

5586

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар