Блогер Олимжон Ҳайдаров қамоққа олинди

3-саҳифа

image

Аввалроқ блогер Олимжон Ҳайдаров Фарғона вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олингани ҳақида хабар бергандик. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланди. Бу ҳақда Олий суд Ахборот хизмати хабар берди.

Бугун, 29 июль куни Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судида Қўқон шаҳар прокурорининг Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи ва Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси (суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг қарорига биноан ушлаб туриш) тартибида ушланган О. Ҳ. (1989 йилда Россия Федерасиясида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, муқаддам судланмаган)га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилди.

Суднинг 29 июлдаги ажрими билан Қўқон шаҳар прокурорининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, О.Ҳ.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, Ҳайдаров жорий йилнинг 12 июнь куни “Қўқон Истиқлол” савдо комплексида норасмий савдо фаолияти билан шуғулланган тадбиркорларнинг ишончига кириб, уларда норозилик кайфиятини уйғотиш орқали, савдо комплексларидаги реконструкция ишлари бўйича салбий мазмундаги мақолаларни ўзига тегишли ижтимоий тармоқ каналларига жойлаштирган.

Қўшимча равишда, блогер “Қўқон Истиқлол” савдо комплекси МЧЖ расмийларидан товламачилик йўли билан моддий маблағ ундиришга уриниб, ўзи томонидан тайёрланган “Қўқонда ҳуқуқий демократик бошқарувми ёки шаръий бошқарувми?” номли салбий мазмундаги мақолани интернет тармоқларида тарқатмаслик эвазига, 10 минг АҚШ долларини товламачилик йўли билан талаб қилиб, ундан умумий қийматда 7,5 минг АҚШ долларини қўлга киритиб, қўшимча 2,5 минг АҚШ долларини олаётган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимжон Ҳайдаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made