Биз жавоб беришни ҳам ўргандик – Захарова Буюк Британияни огоҳлантирди
Олам
−
04 Февраль 2022 16340 2 дақиқа
Буюк Британия ТИВ раҳбарининг Европада Россия ОАВлари фоилияти чекланиши ҳақидаги баёнотига Москва жавоб қайтарди. Бугун, 4 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Россия Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот котиби Мария Захарова, агар Британия Россия медиасига қарши санкция қўллайдиган бўлса, Кремль жиддий жавоб қайтариши ҳақида маълум қилган.
“Британия Ташқи ишлар вазири Лиз Трасс хоним ўз нутқида Россия оммавий ахборот воситаларига қарши санкция қўлланиши ҳақида маълум қилганди... Агар Россия ОАВ ходимлари, журналистлар ва корреспондентларга қарши тазйиқ бўладиган бўлса, биз жим ўтирмаслигизни биласиз. Биз аввал ҳечқачон бундай муносабатда бўлмаганмиз, хорижий ОАВ учун барча шароитларни яратиб берганмиз. Биз ҳамкорлик, очиқлик ва қонунга итоат, жумладан, барча халқаро мажбуриятларга мутлақ содиқликни намоён этдик. Лекин биз жавоб беришни ҳам ўргандик, чунки ҳамма нарсанинг ҳам чегараси бор”, дея билдирган Россия ТИВ вакили анжуман давомида.
"Шунинг учун, агар бу содир бўлса ва Россия оммавий ахборот воситаларига қарши қандайдир санкциялар қўлланса, кейин мени айбламанг, бизда мақсадли жавоб бериш учун барча асослар мавжуд. Биз шунчаки огоҳлантирдик", дея қўшимча қилган Захарова.
Эслатиб ўтамиз, кеча 3 февраль куни Германия Федератив Республикаси ҳудудида немис тилида фаолият юритувчи Россиянинг йирик ахборот агентлиги “Russia Today DE” (RT DE) фаолияти тақиқланиши ортидан Мовква жавоб қайтарган эди.
Кремль Германия расмийларининг хатти-ҳаракатига жавобан, Германияга қарашли йирик хорижий ахборот агентлиги “Deutsche Welle” (DW) Россияда ўз фаолиятини тўхтатиши ҳақида маълум қилган эди.
Бундан ташқари, Россиянинг “Russia Today DE” ОАВ операторига босим ўтказиш ва трансляциясини чеклашда иштирок этган Германия давлат ва жамоат тузилмалари вакиллари рўйхати шакллантирилиб, уларнинг Россия ҳудудига кириши учун тақиқ қўйилиши айтилган
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль