Битирувчилар ва абитуриентлар диққатига!

Фойдали

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 январдаги “Ўзбекистон Республикасида Ўлчам бирликларини қўллаш тўғрисида”ги 21-сон қарорига мувофиқ республикада қўллашга рухсат берилган Халқаро ўлчамлар тизими “СИ”нинг ўлчам бирликлари номи ва белгиланишини ўқув, ўқув-методик ва турли маълумотлар берадиган ёрдамчи адабиётларда қўллаш назарда тутилган. 

Давлат тест маркази мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул тест топшириқлари базасини шакллантириш жараёнида қўлланиладиган ўлчам бирликларига қарорга мувофиқ тегишли ўзгартиришлар киритмоқда.

Масалан, узунлик ўлчов бирлиги сантиметрнинг қисқача белгиланиши sm қарорга мувофиқ cm кўринишида қўлланилади.

Қарор билан киритилган ўзгаришларнинг айримларини келтириб ўтамиз:

сантиметр – sm – cm;

гектар – ga – ha;

ар – ar – a;

массанинг атом бирлиги – m.a.b – u;

миллиметр симоб устуни – mm.simob.ustuni – mm Hg;

соат – soat – h;

сутка – kun – d;

киловатт-соат – kW-soat – kW-h;

ампер-соат – A-soat – A-h.

Барча битирувчилар ва абитуриентлар мазкур ўзгаришлардан хабардор бўлишлари лозим.
 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Абитуриентлар Давлат тест маркази

Баҳолаганлар

114

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг