Биржада пахта чигити нархларининг тушиши ортидан ёғ нархи пасайди

Жамият

image

Жорий йилнинг 6-12 май кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖда ўтказилган очиқ биржа савдолари якунларига кўра, техник пахта чигитининг биржадаги нархи 31,2% га пасайиб, 12 май ҳолатига кўра, маҳсулотнинг бир тоннаси учун ўртача 3 403,9 минг сўмни ташкил этди.
 
Кўриб чиқилаётган даврда, биржа савдоларига сотувчи-корхоналар томонидан 7 961 тонна пахта чигити қўйилди ва улардан 5 903 минг тоннаси, яъни 74,1 фоизи сотилди.
 
Техник пахта чигитининг биржадаги нархларини пасайишига унинг бошланғич нархларини сотувчи-корхоналар, яъни пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан пасайтирилганлиги ўз ижобий таъсирини ўтказди.


 
Хусусан, ўтган даврда пахта-тўқимачилик кластерлари биржа савдоларига қўйиладиган пахта чигитининг бошланғич нархларини маҳсулотнинг бир тоннаси учун ўртача 4 781,9 минг сўмдан 2 933,3 минг сўмгача, яъни 38,7% га пасайтирди.
 
Техник пахта чигити нархининг пасайиши оқибатида пахта ёғининг бошланғич қиймати ва биржадаги нархлари ҳам пасайди. Хусусан, ўтган даврда пахта ёғининг бошланғич нархи ўртача – 5,3 фоизга, биржа савдолари натижасида шаклланган нархи эса мос тарзда – 11,3 фоизга пасайиб, бугунги кунда маҳсулотнинг бир тоннаси учун 14 739,3 минг сўмни ташкил қилади.
 
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Монополияга қарши курашиш қўмитаси биржада техник чигитнинг бошланғич нархларини келишиб сунъий ошириш аломатлари билан 34 та пахта кластерига нисбатан иш қўзғатган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

356

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг