“Биринчи қўнғироқ” чалинди. Бу йил қанча бола 1-синфда ўқишни бошлади?

Жамият

image

Бугун, 6 сентябрь куни Ўзбекистондаги 10 083 та умумтаълим мактабида анъанавий шаклда дарслар бошланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича,  жорий йил 600 мингга яқин бола 1-синфда ўқишни бошлаган. Уларга 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат “Президент совғалари” топширилган.

Маълумот ўрнида, 2021-2022 ўқув йилида 641 604 нафар ўқувчилар мактабларнинг 1-синфларига қабул қилиниши режалаштирилган эди.

Маълум сабабларга кўра мактабга бора олмаган болалар учун параллел равишда “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида МТРК телеканаллари орқали ҳам уйдан таълим олиш имконияти ҳам эслатиб ўтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг