Биргина чегирма билан чекланилмайди — Golden House'да Наврўз шукуҳи!

Бизнес

image

Бундан тахминан уч ярим минг йил илгари Шарқда Наврўз байрам сифатида анъанавий тарзда нишонлана бошланган ва айнан ана шу вақтдан бошлаб, мазкур айём табиат уйғониши билан биргаликда эзгулик, меҳр-шафқат ва мўл-кўлчилик тантанаси тимсолига айлангандир.

Бугунги кунга келиб, Ўзбекистонда Наврўз давлат аҳамиятига молик халқимизнинг севимли ва миллий байрамларидан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, худди ўша минг йиллар илгари бўлгани каби, ҳали-ҳануз ҳам бир-биридан бетакрор миллий урф-одат, анъана ва маросимларларга бойдир. Баҳорнинг кун ва тун тенглашган ушбу ажойиб кунида кишилар йил давомида йиғилиб қолган барча гина-кудуратларни унутган ҳолда бир-бирларини афв этиб, яқинларига меҳр улашадилар, байрам кунида кексалар ва ёши улуғлар аҳволидан хабар олиб, совғалар ҳадя қилишади.

“Golden House” томонидан ҳам Наврўз айёми муносабати билан бир қатор турар жой мажмуаларидаги бўлажак кўчмас мулк эгалари учун кўплаб фойдали таклиф ва совғалар тайёрланди. Фурсатни бой бермаган ҳолда компаниянинг савдо офисларига мурожаат қилинг, харид учун ҳужжатларни расмийлаштиринг ва ажойиб совғаларни қўлга киритиш баробарида янги хонадонда ҳаётингизнинг бутунлай янги саҳифадан бошланг!

Эътироф этиш жоизки, Golden House узоқ вақтдан буён маркетинг кампаниялари доирасида етарли даражада саховатпешалиги, кўплаб реклама акциялари ва совғалари ташкил этиши билан машҳурдир. Бунда, албатта, девелопер ҳар бир потенциал харидорга алоҳида ёндашган ҳолда улар мамнун бўлишлари учун барча имкониятларни яратишга ҳаракат қилади. Шунингдек, компания вакиллари уларнинг ҳар томонлама қулай ва юқори сифатли уй-жой харид қилишларига ёрдам кўрсатишдан мамнун бўлади.

Қиёсий таҳлил шуни кўрсатмоқдаки, бирламчи кўчмас мулк нархи кўп ҳолларда иккиламчи уй-жой нархидан унчалик кўп фарқ қилмайди. Булар — қурилиш иншоотларининг “ёши”/коммуникация алоқалари/жиҳозланишидан тортиб, девелопердан харидорга молиявий дастурлар бўйича билдирилган манфаатли таклифлар ва “харидингиз учун ташаккур” деган эътироф, энг асосийси  эса — муаллифлик дизайнига эга ажойиб ошхона гарнитурини ҳисобга олмаганда, албатта.

Жорий йилда Golden House Наврўз байрамига совғалар кўламини бирмунча кенгайтирган ҳолда харидорларга тақдим этади ва айнан айём арафасида ушбу  чегирмалар, совғалар ва акция таклифларидан унумли фойдаланган кишиларгина пул маблағларини сезиларли тежашга эришишлари эътироф этилмоқда!

Шундай қилиб, Sagʻbon ва Assalom Sohil турар жой мажмуаларининг ҳар бир янги хонадон соҳибларига ҳам замонавий ошхона гарнитури совға сифатида тақдим этилади! Мазкур тўплам махсус осма жавон, электр печкаси ва ювиш жойи (раковина) билан жиҳозланган. Эндиликда хонадон соҳиблари ошхонасини жиҳозлаш каби ташвишлардан ҳоли бўладилар, шунчаки хонадонга кирадилар ва барчаси аллақачон ҳозир эканлигидан мамнун бўладилар! Шу ўринда эслатиб ўтиш жоизки, Assalom'нинг бир қатор лойиҳалари ҳам эркин нархлари ва муддатли кечиктириб тўлаш мумкин бўлган манфаатли шартлари билан ажралиб туради.

Бундан ташқари, Golden House баҳорий айёмлар муносабати билан Greenwich, Parisien ва Infinity турар жой мажмуалари учун ҳам байрам совғаларини ҳозирлади! Девелопер тез тўғри қарор қабул қилувчи сахий ва мард харидорларга ўзгача ёндаша олиши билан ҳам алоҳида ажралиб туради. Яъни бунда қисқа фурсатда тез қарор қабул қилиниб, танланган турар жой мажмуаси ва хонадондан келиб чиққан ҳолда белгиланган чегирмалар алоҳида ҳисобланади. Golden House'дан инновацион Infinity резиденциясидан хонадон харид қилган харидорлар эса ютуқли ўйинларда иштирок этишлари учун хали ҳам вақт борлигини эслатиб ўтиш жоиздир. 

Эътибор беринг, Infinity резиденциясида апрель ойидан нархлар ошади. Бунга қурилишнинг кейинги босқичларга ўтиши сабаб бўлмоқда. Аммо сизда шу ойда апартаментларни эски нархларда харид қилиш имконияти бор. Буни қўлдан бой берманг!

Демак, фурсатни бой берманг ва шошилинг!

Шуниси қувонарлики, девелопер махсус шартлар ва акциялардан ташқари ҳар бир харидорга кўплаб ёқимли совғаларга бой бўлган “содиқлик дастури” кўринишидаги ажойиб туҳфани ҳам тақдим этади. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, ушбу дастур сизнинг янги хонадонингизда қулайлик ва шинамлик муҳитини яратиш бўйича ноёб қўлланма бўлиш билан бирга пойтахтнинг етакчи ресторанлари ва дўконларига олиб борувчи фойдали чегирма карталари ҳам ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, мазкур совғалар Golden House доимий мижозларининг келгусида янги, ёқимли бонусларни кафолатловчи нуфузи ҳамдир. Наврўз акцияси доирасида ўтказилаётган чегирма дастурлари ва муддатли тўлов шартлари борасида батафсил маълумотлар компания савдо офисларида сизга тақдим этилади! Шундай экан, келинг, ўзингизни қизиқтирган маълумотлар билан танишинг, шартнома имзоланг ва албатта байрам совғаларини қўлга киритинг!

Яқинлашиб келаётган айём муборак!

Марказий савдо офиси: Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 3-уй.
Геолокация

Британия квартали Greenwich: Миробод тумани, Янгизамон ва Сайхун кўчалари кесишмаси.
Геолокация

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг 

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг   

Telegram каналимизга аъзо бўлинг 

Қўнғироқ қилинг ва чегирмани қўлга киритинг! (+998) 78-150−11−11.

 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

3.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг