Биргаликда енгилмаймиз – Путин Қизил майдонда нутқ сўзлади
Олам
−
09 Май 2020
8471Бугун, 9 май куни Москва шаҳрида Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад бўлиб ўтди. Ушбу маросим аввалида Россия Президенти Владимир Путин нутқ сўзлади.
“Улуғ Ватан уруши тугаганидан 75 йил тўлди. Биз ҳар доимгидек кенг ва тантанали равишда юбилей санасини нишонлаймиз. Биз буни урушда жабрланган, ютган ва ғалаба қозонган инсонлар олдидаги бурчимиздек шараф билан бажарамиз.
Бизни умумий хотиралар ва муштарак умидлар, муштарак интилишлар, бугунги ва келажак учун жавобгарлигимиз бирлаштиради. Биз бирга бўлганимизда енгилмаслигимизга ишонамиз.
Улуғ Ватан уруши аждодларининг хизматлари, уларнинг ҳозирги ва келажак авлодлар учун қилган жон фидоликларини ҳеч қандай нарса билан ўлчаб бўлмайди.
Улар Ватан учун шунчалик кўп иш қилдиларки, буни ҳеч нарса билан қайтариб бўлмайди. Улар Ватанни, келажак авлодларнинг ҳаётини сақлаб қолишди, Европани озод қилдилар, дунёни ҳимоя қилдилар, шаҳар ва қишлоқларни тикладилар ва улкан ютуқларга эришдилар.
Биз совет халқининг, турли миллат вакилларининг буюк ва фидокорона жасоратини чексиз эътироф этиш шарафига эгамиз. Уларнинг олдида бош эгамиз“, дейди Путин.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси сабаб Москвадаги ҳарбий парад осмонда бўлиб ўтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь