Бекободда МФЙ раиси нафақа пулларини маҳаллада яшамайдиганларга тарқатиб юборди
Жамият
−
08 Август 2020 10916 1 дақиқа
Тошкент вилоятининг Бекобод туманида маҳалла раиси ўз ҳудудида яшамайдиган фуқароларга сохта маълумот асосида нафақа пули тарқатди.
Бош прокуратура маълумотига кўра, туманда олиб борилган текширувда МФЙ раиси Х.Ғ. ҳужжатларга сохта маълумотлар киритган. Шу асосда ҳақиқатда мазкур маҳаллада яшамайдиган ва нафақага эҳтиёжи бўлмаган 26 нафар фуқароларга жами 101,5 млн сўм нафақа пуллари тайинланган.
Шундан 31,6 млн сўм фуқароларга асоссиз тўлаб берилган. Текширув натижасида 69,9 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинишининг олди олинган.
Ҳозида ушбу ҳолат юзасидан маҳалла раиси Х.Ғ.га нисбатан Жиноят кодексининг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади прокуратура хабарида.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025