Байрам кунлари ҳам Киев ўққа тутилди. Энергетика инфратузилмаси зарар кўрди
Олам
−
02 Январь 2023 6620 1 дақиқа
Тунги зарбалар натижасида Киевнинг энергетика инфратузилмаси объектлари шикастланган. Бу ҳақда шаҳар мери Виталий Кличко бугун, 2 январь куни эълон қилди.
Қайд этилишича, фавқулодда вазиятларда ўчиришлар жорий этилган.
“Пойтахт тунги ўққа тутилиши натижасида энергетика инфратузилмаси объектлари зарар кўрди. Шаҳарда электр таъминотида фавқулодда узилишлар содир бўлди. Шунга кўра, қувватсизланган иссиқлик таъминоти объектлари мавжуд”, деб ёзди у Telegram’даги саҳифасида.
Кличконинг сўзларига кўра, пойтахтни сув таъминоти мунтазам режимда амалга оширилмоқда.
Кечаси Украина вилоятларининг ярмида, шу жумладан, Киевда ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган. Расмий огоҳлантириш манбасига кўра, сиреналар деярли этти соат давомида янграган. Украина оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Киевнинг турли ҳудудларида портлашлар содир бўлган. Кличко Деснянский туманидаги портлаш ҳақида маълум қилган.
Соҳиба Комиловна
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль