Байден саратонга чалинди
Олам
−
04 Март 2023
22652АҚШ Президенти Жо Байденда тери саратони аниқланди. Шифокорлар 16 февралда унинг кўкрак қисмидаги терисидан саратон ўсимтасини олиб ташлаган. Бу ҳақда Оқ уй шифокори Кевин О’Коннор маълум қилди.
Доктор O’Коннорнинг айтишича, операциядан кейин АҚШ раҳбарининг териси яхши битган, биопсия жараёни (зарарланган тўқимани кесиб олиб текшириш) эса унда базал ҳужайрали карсинома (кўп тарқалган тери раки) борлигини кўрсатган. Шифокор бу касаллик давомий муолажа талаб қилмаслигини таъкидлаган.
“Биопсия жойи яхши битиб кетди, Президент кенг қамровли тиббий ёрдам доирасида дерматологик кузатувда бўлишни давом эттиради”, дейди O’Коннор.
Шунингдек, Байденнинг шифокори ундаги ўсимта бошқа жиддийроқ тери саратони касалликлари каби метастаз бермаслигини яъни тананинг бошқа қисмларига тарқалиб кетмаслигини айтган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь