Байден Пентагонга мажбурий эмлаш режасини тузишни буюрди
Олам
−
30 Июль 2021
2428АҚШ Президенти Жо Байден кеча, 29 июль куни Америка маъмуриятининг коронавирус пандемиясига қарши курашдаги янги қадамларига бағишланган нутқида мамлакат Мудофаа вазирига ҳарбийларни мажбурий эмлаш режасини ишлаб чиқишни топширди.
"Мен Мудофаа вазирлигига, COVID-19 га қарши ҳарбийларни эмлаш режасини ишлаб чиқишни топшираман. Иложи борича мамлакатни жиддий таҳдидлардан ҳимоя қиладиган ҳарбий кийимдаги аёл ва эркакларимиз коронавирусдан ҳимояланган бўлиши зарур. Чунки улар айни дамда бутун дунёда, айниқса, кўпчилиги эмлаш даражаси паст ва касаллик кенг тарқалган ҳудудларда хизмат қилмоқда”, дейди Америка раҳбари.
Шунингдек, у АҚШда коронавирусдан вафот этган 10 000 кишидан 9 950 таси эмланмаган эканини таъкидлаб, ватандошларини ҳал қилувчи чоралар зарурлигига ишонтиришга уринди.
"Вакциналар хавфсиз, юқори даражада самарали. Демократлар ҳамда республикачилар ўртасидаги қарама-қаршиликнинг бу билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Вакцинация том маънода ҳаёт ва ўлим масаласидир”, дейди Жо Байден Оқ уйдаги нутқида.
LiveБарчаси