Байден Нетаньяхуни Ғазо масаласи бўйича тезроқ сулҳ тузишга чақирди
Олам
−
26 Июль
2711АҚШ Президенти Жо Байден Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуни имкон қадар тезроқ ўт очишни тўхтатиш ва Ғазода гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришишга чақирди. Бу ҳақда кеча, 25 июль куни Оқ уйда эълон қилган баёнотда маълум қилди.
Билдирилишича, Нетаньяху билан учрашувда Байден яна бир бор Ғазода гуманитар ёрдамни кўпайтириш ва тинч аҳоли ҳимоясини яхшилашга чақирган.
“Ёрдам етказиб бериш йўлидаги барча тўсиқларни олиб ташлаш ва уларга муҳтож бўлганларга асосий хизматларни тиклаш зарур”, дейилади Оқ уй баёнотида.
Шу билан бирга, АҚШ Президенти яна бир бор “ҳарбий амалиётлар пайтида тинч аҳоли ҳаётини ҳимоя қилишнинг муҳим аҳамиятини” эслатган. Шу билан бирга, Байден Қўшма Штатларнинг “Эрон ва унинг ишончли вакиллари, жумладан Ғазодаги ҲАМАС, Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ва Ямандаги ҳусийлар томонидан келаётган барча таҳдидларга қарши Исроил хавфсизлигини таъминлашга содиқлигини” яна бир бор тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Президенти Жо Байден Ғазодаги урушни тугатиш ва Украинани қўллаб-қувватлаш учун ҳаракат қилишга ваъда берганди.
Азизбек Эшмаматов
LiveБарчаси