Байден махфий ҳужжатларининг иккинчи партияси топилди
Олам
−
12 Январь 2023
8354АҚШ Президенти Жо Байденнинг вице-президентлик давридаги махфий ҳужжатлари иккинчи партияси топилди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳужжатлар жорий йилнинг 11 январь куни Байден ёрдамчилари томонидан аниқланган. Улар қаердан топилгани ҳозирча номаълум. Лекин ушбу ҳужжатларда АҚШ разведкаси эслатмалари ҳамда Украина, Эрон ва Буюк Британия билан боғлиқ брифинг материаллари мавжудлиги тахмин қилинмоқда.
Шунингдек, Оқ уй ҳали янги кашф этилган партия ҳақида изоҳ бермаган. Бироқ топилма АҚШ оммавий ахборот воситалари томонидан тасдиқланган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Жо Байденнинг вице-президентлик давридаги махфий ҳужжатлари биринчи партияси АҚШ Президентининг Вашингтондаги таҳлил марказидан топилгани ҳақида хабар берилган эди.
Биринчи топилмага нисбатан Байден матбуот котиби Карин Жан-Пьер ўзининг кундалик матбуот брифингида Пенн Байден марказида топилган 10 га яқин ҳужжатларнинг биринчи партияси ҳақидаги саволларга жавоб беришдан бош тортган эди.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь