“Барселона” Ҳоланд билан шартнома имзолашга тайёр – манба

Спорт

image

“Барселона”нинг собиқ директори ва спорт департаменти ходими, айни пайтда Жоан Лапортанинг сайловолди штаби аъзоси Жоан Солер каталонияликлар Хулиан Альварес ва Эрлинг Ҳоланд каби юлдузлар билан шартнома имзолашга қодир эканини маълум қилди. Бу ҳақда у Cadena SER нашрига берган интервьюсида сўз очди.

“Албатта, биз бундай трансферни амалга ошира оламиз. Барча трансферлар беш йил давомида бўлиб тўлов қилиш мумкин. Молиявий ҳолатимиз бизга бундай харидларни амалга ошириш имконини беради. Бироқ биз ўзимиз белгилаган чегарадан ортиқ маблағ тўлашни истамаймиз, шунинг учун футболчиларни бозор нархида сотиб олишимиз мумкин”, дейди Солер.

“Transfermarkt” маълумотларига кўра, ҳозирда “Атлетико Мадрид” ҳужумчиси Хулиан Альвареснинг бозор қиймати 100 миллион еврони ташкил этади. “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд эса 200 миллион еврога баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрлинг Ҳоланд учун Франциянинг ПСЖ  жамоаcи ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Барселона” Эрлинг Ҳоланд Хулиан Альварес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг