Банкларда доллар курси яна 11 000 сўмдан ошди
Жамият
−
17 Август 2022
14195Ўзбекистондаги тижорат банкларида долларнинг сотув курси яна 11 000 сўмдан пастлади. Доллар курси охирги марта июнь ойи охирларида 11 000 дан юқори бўлганди.
Бугун, 17 августдан тижорат банклари долларни 11 025 сўмдан сотишни бошлади.
Ўз навбатида, банклар АҚШ долларини 10 915 – 11 000 сўмдан сотиб оляпти.
Маълумот учун, Марказий банк долларнинг 17 август куни амалда бўладиган курсини 10 970,01 сўм этиб белгилаган.