Банк раиси Президент маслаҳатчисига ўринбосар бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Шуҳрат Холдарович Отабоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Отабоев 2018 йил 14 ноябрдан ҳозирга қадар “Ипотека” банки бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритаётган эди.

Отабоев 1978 йилда туғилган. 2000 йилда Тошкент молия институтини, 2005 йилда Япониянинг Сиёсий фанлар миллий институтини, 2010 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган.

Меҳнат фаолиятини 1995 йил Навоий вилоятидаги 14-ўрта мактабда инглиз тили ўқитувчилигидан бошлаган. 2014-2015 йилларда Марказий банк Молия иқтисод департаменти директори,  2015-2017 йилларда Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари сифатида ишлаган.

2017 йил июнидан 2018 йил 14 ноябрига қадар Марказий банк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

339

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг