Бахтиёр Саидовга янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
18 Апрель 2023 8602 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кеча, 17 апрель кунидаги қарорига мувофиқ Бобур Маъсудович Усмонов Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ўринбосар этиб тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг Ҳайъат йиғилишида маълум қилинди.
Бобур Усмонов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Адлия вазирлиги ва бошқа тузилмаларда турли лавозимларда ишлаб келган.
Live
БарчасиНетаняху Трамп билан телефонлашди
24 Апрель
Ню-Ёркда черков ёниб кетди
24 Апрель