Бағдодда сўнгги уч йилда илк бор теракт юз берди. Кўплаб қурбонлар бор

Олам

image

Бугун, 21 январь куни Ироқ пойтахти Бағдодда иккита портлаш юз берди. Натижада ҳозиргача 32 киши ҳалок бўлди ва 10 киши жароҳатланди.

Ироқ армияси маълумотига кўра, ҳудкуш террорчи Боб ал-Шарқи туманидаги Таяран майдонид жойлашган буюм бозорида ўзини портлатган. Махсус хизмат вакиллари террорчиларни таъқиб қилган, аммо улар ўзини портлатишга улгурган.

Бағдодда сўнгги 2018 йил январда ҳудкуш террорчи иштирокида теракт уюштирилганди.

Ҳозиргача мамлакатдаги террорчилик гуруҳларининг ҳеч бири ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олмаган. Бироқ Бағдодда бундай терактлар ИШИД томонидан содир этиб келиняпти.


Мақола муаллифи

Теглар

теракт Бағдод

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг