Айрим ОТМ талабалари ўқишнинг сўнгги босқичини амалиётда ўтказади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини ўқитиш ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари ва фуқаролар йиғинлари раисларининг ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича ишларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди. 

Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Адлия вазирлигининг 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ёнғин хавфсизлиги институти, Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти ва Тошкент давлат юридик университетининг юқори натижалар қайд этган курсант (талаба)лари ўқишининг сўнгги босқичини бевосита амалиётда ўтказиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади. 

Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Адлия вазирлиги томонидан икки ой муддатда таркибидаги олий таълим муассасаларининг юқори натижалар қайд этган курсант (талаба)лари ўқишининг сўнгги босқичини бевосита амалиётда ўтказиш тартиби тўғрисида идоравий ҳужжатларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. 

Ушбу қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратурасининг ички ишлар органлари терговчиларининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясида етук амалиёт ходимлари, малакали профессор ва ўқитувчилар ҳамда экспертларни жалб қилган ҳолда малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланмоқда.

Ички ишлар органлари терговчиларининг малакасини ошириш тизимини жорий этишнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:

•    дастлабки терговни амалга оширишда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устунлигига, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишига сўзсиз риоя қилиш кўникмасини мустаҳкамлаш;

•    терговчиларнинг билим ва малакасини оширишда инновацион техника ва воситалардан фойдаланиш ҳамда янги иш услубларини ўргатиш;

•    терговчиларнинг ўта мураккаб, шу жумладан уюшган жиноий гуруҳлар ва уюшмалар томонидан содир этилган, ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган жиноятларни фош этиш ва тергов қилиш бўйича малакасини ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда Бош прокуратура билан биргаликда:

•    ички ишлар органлари терговчиларининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура Академиясида малака ошириш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

•    ички ишлар органлари терговчиларини мунтазам равишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясида малакасини ошириш бўйича режасини тасдиқлайди.

Шунингдек, мазкур қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳокимлар ва маҳалла раислари учун малака ошириш курсларининг таълим дастурларига ҳуқуқшуносликка оид ўқув соатлари ажратилишини таъминлаши лозим. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ Вазирлар Маҳкамаси қарори

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made
🇮🇱🇺🇿Исроилда о‘збекистонлик мигрант ҳибсга олинди Исроил политсийаси ракета огоҳлантирищи пайтида суратга олинган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетганидан кейин о‘збекистонлик фуқарони ҳибсга олган. Видеода еркак “Мана ҳеч ким қолмади, каламущлар қочиб кетди. Ҳеч ким йо‘қ”, деган гапларни айтган. Тасвирлар интернетда тарқалганидан со‘нг бир исроиллик ко‘чада о‘збекистонлик муҳожирни таниб қолиб, политсийага хабар берган. Муҳожирнинг ищхонасига келган политсийачи уни ҳибсга олиб, со‘роқ қилищ учун олиб кетган. Ҳибсга олинган щахснинг та’кидлащича, унинг со‘злари исроилликларга емас, балки танищларига қаратилган бо‘лган. Унинг танищлари огоҳлантирищ пайтида уни йолг‘из қолдириб, бомбапаноҳга қочиб кетищган. У щунингдек, видеонинг кенг тарқалищини кутмаган ҳолда, о‘з телефонида суратга олганини айтган. Мазкур ҳолат бо‘йича тергов олиб борилмоқда.

01:15

🇮🇱🇺🇿Исроилда о‘збекистонлик мигрант ҳибсга олинди Исроил политсийаси ракета огоҳлантирищи пайтида суратга олинган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетганидан кейин о‘збекистонлик фуқарони ҳибсга олган. Видеода еркак “Мана ҳеч ким қолмади, каламущлар қочиб кетди. Ҳеч ким йо‘қ”, деган гапларни айтган. Тасвирлар интернетда тарқалганидан со‘нг бир исроиллик ко‘чада о‘збекистонлик муҳожирни таниб қолиб, политсийага хабар берган. Муҳожирнинг ищхонасига келган политсийачи уни ҳибсга олиб, со‘роқ қилищ учун олиб кетган. Ҳибсга олинган щахснинг та’кидлащича, унинг со‘злари исроилликларга емас, балки танищларига қаратилган бо‘лган. Унинг танищлари огоҳлантирищ пайтида уни йолг‘из қолдириб, бомбапаноҳга қочиб кетищган. У щунингдек, видеонинг кенг тарқалищини кутмаган ҳолда, о‘з телефонида суратга олганини айтган. Мазкур ҳолат бо‘йича тергов олиб борилмоқда.

01:12

Исроилда о‘збекистонлик мигрант ҳибсга олинди Исроил политсийаси ракета огоҳлантирищи пайтида суратга олинган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетганидан кейин о‘збекистонлик фуқарони ҳибсга олган. Видеода еркак “Мана ҳеч ким қолмади, каламущлар қочиб кетди. Ҳеч ким йо‘қ”, деган гапларни айтган. Тасвирлар интернетда тарқалганидан со‘нг бир исроиллик ко‘чада о‘збекистонлик муҳожирни таниб қолиб, политсийага хабар берган. Муҳожирнинг ищхонасига келган политсийачи уни ҳибсга олиб, со‘роқ қилищ учун олиб кетган. Ҳибсга олинган щахснинг та’кидлащича, унинг со‘злари исроилликларга емас, балки танищларига қаратилган бо‘лган. Унинг танищлари огоҳлантирищ пайтида уни йолг‘из қолдириб, бомбапаноҳга қочиб кетищган. У щунингдек, видеонинг кенг тарқалищини кутмаган ҳолда, о‘з телефонида суратга олганини айтган. Мазкур ҳолат бо‘йича тергов олиб борилмоқда.

01:11