Аёл ва эркак: коронавирусга қай бири чидамлироқ?

Жамият

image

Дунё бўйлаб коронавирусдан вафот этганларнинг тахминан 60 фоизини эркаклар ташкил этяпти. Йель университети тадқиқотчиларининг биологик ўрганишларидан маълум бўлишича, аёллар организми вирусларга қарши яхшироқ курашади.

Иммунобиология профессори Акико Ивасакининг айтишича, коронавирус икки жинс вакиллари ўртасида турлича кечади, эркакларнинг ушбу касалликка чалиниш эҳтимоли кўпроқ эканлиги бўйича ҳам аниқ маълумотлар бор.

Тадқиқотчилар тупук ва қон намуналарини тўплашди ҳамда инфекциянинг дастлабки босқичида иммун тизимидаги асосий фарқларни кузатишди. Аёлларда “Т” ҳужайралар деб номланган оқ қон ҳужайралари мавжуд бўлиб, улар инсонни вирусдан ҳимоя қилиш хусусиятига эгалиги исботланди.

Эркаклардаги “Т” ҳужайралари эса аксинча, касалликнинг кучайишига олиб келиши аниқланди.

Тадқиқотчилар хулосаси эса шундай бўлди, беморнинг жинсига қараб турли хил ёндашувлар билан эмлаш керак.

Маълумот учун, бугунги кунда дунёда коронавирусга чалинганлар 24,3 миллиондан ошиб кетди. Уларнинг 17 миллионга яқини соғайган ва 830 мингдан ортиғи вафот этган.

Рушанабону Султонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

246

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг