Тошкентдан учган самолёт Бишкекка қўнмасдан ортга қайтди
Жамият
−
09 Январь 2020
34670Бугун, 9 январь куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг Тошкент-Бишкек йўналишидаги HY-779 рейси Қирғизистон пойтахтига қўнолмай, ортга қайтди.
Самолёт ноқулай об-ҳаво шароити сабаби кўриш даражаси паст бўлганидан Бишкек аэропортига қўна олмаган.
QALAMPIR.UZ манбасининг маълум қилишича, самолёт Тошкентга қайтиб, ёқилғи захирасини тўлдириб, Бишкекка учиб кетди. Бу вақт оралиғида йўловчилар бортдан чиқарилмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК расмий маълумот бериб, ноқулай об-ҳаво шароитида хавфсиз қўнишни амалга оширишнинг имкони бўлмагани учун ортга қайтилганини маълум қилган.