Aвгуст ойида онлайн режимида ишловчи стационар радар қаерларга ўрнатилган?
Жамият
−
04 Сентябрь 2021 7818 1 дақиқа
Жорий йил август ойида Ўзбекистон бўйлаб 18 та онлайн режимида ишловчи стационар радарлар ўрнатилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, август ойида Сурхондарё вилоятида 8 та, Хоразм вилоятида 8 та, Тошкент вилоятида 2 та онлайн режимида ишловчи стационар радарлар ишга туширилган.
Республика ҳудудида август ойида ишга туширилган онлайн режимида ишловчи стационар радарлар тўғрисида маълумот қуйидаги жадвалда келтирилган

Live
Барчаси