“Атлетико” Нелсон Семедуни сотиб олмоқчи
Спорт
−
31 Май 2019 4046 1 дақиқа
"Матрасчилар" 26 ёшли ҳимоячининг хизматига қизиқиш билдирмоқда. Айни пайтда "Барселона" таркибида тўп сураётган португалиялик футболчи "Атлетико"ни тарк этадиган Хуанфраннинг ўрнини эгаллаши кутиляпти.
Агар ушбу трансфер амалга ошадиган бўлса, "Атлетико" каталонияликларга 35 миллион евро миқдорида бадал пули тўлаб беради.
Бироқ, ҳозирча "Барса" раҳбарияти ушбу футболчини қўйиб юбормоқчи эмас ва катта эҳтимол билан кейинги мавсумда ҳам клуб шарафини ҳимоя қилади.
Хориж ОАВ тарқатган хабарларга кўра, агар Антуан Гризманн "Барса"га ўтса, унда бу трансфернинг амалга ошиши аниқ бўлади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь