Арманистон Озарбайжондан тинчлик шартномаси бўйича янги таклифлар олди

Олам

image

Арманистон Озарбайжондан тинчлик шартномаси бўйича янги таклиф олди ва ҳозирда унинг матни устида ишланмоқда. Бу ҳақда Арманистон Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян бугун, 7 февраль куни Берлинга қилган ишчи ташрифи доирасида Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок билан ўтказган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Москвада Озарбайжон ва Россия Ташқи ишлар вазирлари билан учрашишимиз керак эди, бироқ Лочин йўлаги тўсиб қўйилгани боис Арманистон томони ўз иштирокини кейинга қолдирди. Аммо шунга қарамай, биз ўз таклифларимизни Озарбайжон томонига етказдик ва яқинда Бакудан тинчлик шартномаси бўйича янги таклифлар қабул қилдик. Биз матн устида ишлашда давом этамиз”, деди Мирзоян.

Шунингдек, Арманистон ТИВ раҳбари тинчлик шартномаси бўйича иш давом этиши кераклигини ва бу жуда муҳим эканини айтган.

Маълумот учун, Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари аллақачон тинчлик шартномаси бўйича музокараларнинг икки раундини ўтказган. Хусусан, ўтган йилнинг 6 октябрида Прагада, 31 октябрда эса Сочида томонлар ўртасида учрашувлар бўлиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Армонистон Лочин йўлагини тўсиб қўйгани учун Озарбайжон устидан БМТ халқаро судига мурожаат қилган эди.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг