Арманистон Бош вазири мамлакатда коронавируснинг иккинчи тўлқинини эълон қилди
Олам
−
27 Май 2020
5523Арманистонда коронавирус билан боғлиқ қийин вазият юзага келди. Мамлакатда эпидемиянинг иккинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда Бош вазир Никол Пашинян маълум қилди.
“Аслида биз коронавируснинг иккинчи тўлқини билан шуғулланмоқдамиз“, дейди Пашинян кеча, 26 май куни бўлиб ўтган брифингда.
Унинг сўзларига кўра, ҳукумат томонидан белгиланадиган чоралар ҳозирги вазиятга мутаносибдир. Аммо, ушбу қоидаларга ҳар доим ҳам амал қилинмаяпти.
“Қўлларни тез-тез ювиш ва дезинфекция қилиш, ниқоб кийиш ва ижтимоий масофани сақлаш керак. Ишончимиз комилки, бу чоралар вазиятни яхшилайди ва касалланганлар сони нолга камаяди. Биз ушбу чораларга риоя қилинишини қатъий назорат қиламиз“, дейди Пашинян.
Апрель ойининг бошида Арманистон бош вазири ўз мамлакати коронавирус тарқалишининг энг юқори даражасидан ўтганини айтган эди.
Маълумот учун, 13 июнга қадар Арманистонда коронавирус бўйича фавқулодда ҳолат жорий этилган. Шу билан бирга, иқтисодий фаолиятга қўйилган барча тақиқлар олиб ташланди, чекловлар фақат мамлакатдаги барча корхона, жамоат транспорти ва ўқув муассасаларига қўлланилади. Бундан ташқари, мамлакат бўйлаб ҳаракатланиш тақиқлари бекор қилинди.
22 майдан бошлаб асемптоматик тасдиқланган коронавирус инфекцияси бўлган беморлар изоляция жойларидан озод қилинади. Шу билан бирга, Арманистон парламенти маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритди, унга кўра пандемияда ниқоб режимига риоя қилмаган фуқаролар 10 минг драм (20 доллар) миқдорида жаримага тортилади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Арманистонда коронавирус билан боғлиқ 7 402 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 3 220 нафари соғайган, 91 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар 4 091 нафарни ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси