Археологлар 1900 йил аввал яшаган қулнинг қолдиқларини ўрганиб, муҳим кашфиёт қилди

Олам

image

Олимлар 2017 йилда Англиянинг Фенстантон (Кембрижшир) қишлоғида топилган қул қолдиқларини ўрганиб чиқиб, даҳшатли кашфиёт қилишди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар бермоқда.

Бир неча йил олдин археологлар Англиянинг Фенстантон (Кембрижшир) қишлоғидан бўйи 170 см, 25-35 ёшли, товонига темир мих қоқилган одам скелетини топганди. Аниқланган маълумотларга кўра, бу одам эрамизнинг 130-337 йиллари орасида Рим империяси ҳукмронлиги даврида (ҳозирги Англия ҳудудида) яшаган.

Радиокарбонли аниқлашга кўра, жасад ёнидан қул кўмилган ёғоч конструкциянинг бўлаклари ҳам топилган. Бу топилма, олимларнинг фикрича, Буюк Британияда инсоннинг хочга михланишининг биринчи далилидир.

“Биз археологик изланишлар давомида хочга михланишга оид жисмоний далилларни биринчи марта топдик”, дея изоҳ берган қазишма ишлари бошлиғи Девид Ингем.

Гарчи бу қатл насронийлик дини билан боғиқлигини эслатсада, археологлар бу ҳолатни дин билан алоқаси борлигига ишонишмайди. Сабаби мутахассислар қул одатий насронийлар хочланадиган хочда эмас, балки бошқа тузилишда хочга михланганлигини аниқлашган. Шунингдек, у айнан нима учун энг юқори жазога ҳукм қилгани олимлар учун қоронғу.

“Daily Mail”нинг қайд этишича, қадимги Римда жиноятчилар, давлат душманлари, қароқчилар, қуллар ва ижтимоий мавқеи паст бўлган бошқа одамлар одатда хочга михланиб, қатл этилган. Шунингдек, Римда агар қуллардан бири хўжайинини ўлдирса, бу одамнинг барча қуллари, шу жумладан аёллар ва болалар ҳам шу тарзда қатл этилиши керак бўлган.

Маълумот учун  “хочга михлаш” ҳукми Рим империясида Буюк Константин даврида (эрамизнинг 306-337 йиллари) тақиқланганига қадар ўлим жазосининг асосий шакли бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1393

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг