“Арқадағ” ўғлидан уни таътилга чиқаришни илтимос қилди

Олам

image

Туркманистоннинг собиқ Президенти, Халқ маслаҳати (Сенат) нинг амалдаги раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов 1 апрелдан бошлаб меҳнат таътилига чиқади. Бу ҳақда “Туркманистон овози” хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 25 март куни Ашхободда Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов раислигида янги таркибдаги ҳукумат йиғилиши бўлиб ўтган. Учрашувда Халқ маслаҳати раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов кўп йиллардан буён қизғин иш тартиби билан фаол сиёсий ҳаёт кечириб келаётгани учун мамлакат раҳбаридан унга таътил беришни сўраган. Сердар Бердимуҳамедов отасининг илтимосини бажаришга ваъда берган.

“Халқ маслахати раиси таътилнинг бир қисми тугалланмаган китобларни тугатишга, қолган қисми парламент даражасидаги муҳим халқаро тадбирларга тайёргарлик кўришга сарфланишини тушунтирди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, сўровда қонун чиқарувчи орган раиси ўринбосари Қосимгули Бабаевни парламент палатасининг муваққат раҳбари этиб тайинлаш ҳам бор эди.

Қайд этиш керакки, Ҳукуматнинг янги таркибида аввалги раис ўринбосарларининг қарийб барчаси ўз лавозимларини сақлаб қолган, Сердар Бердимуҳамедовнинг собиқ лавозимини эса Мухамметгули Мухаммедов эгаллаган.

Маълумот ўрнида, Туркманистонда жорий йилнинг 12 март куни президентлик сайлови бўлиб ўтди. 15 март куни амалдаги давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сардор Бердимуҳамедов сайловда 72,97 фоиз овоз билан ғалаба қозонгани маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

413

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг