Аргентинада тошқин оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
Олам
−
08 Март
1916Аргентинанинг Буэнос-Айрес вилоятига қарашли Баҳия-Бланка шаҳрида сув тошқини содир бўлди. Бу ҳақда “Infobae” хабар берди.
Қайд этилишича, табиий офат оқибатида ўн киши ҳалок бўлган, 1,3 мингдан ортиқ одам эса эвакуация қилинган. Ҳозирда маҳаллий аҳолига ҳарбийлар ёрдам бермоқда, вилоят ҳокимияти эса вазиятни таназзул даражасида оғир деб баҳоламоқда.
Тошқиннинг келиб чиқишига сўнгги бир суткадан буён тинимсиз ёғаётган кучли ёмғирлар сабаб бўлган. Ҳодиса туфайли шаҳарда алоқа ва электр таъминотида узилишлар юзага келган. Фавқулодда ҳолат сабабли шаҳар аэропорти ёпилган, шунингдек, шаҳарга олиб борувчи баъзи йўллар жиддий зарар кўрган. Яқин соатларда шаҳар устидан янги момақалдироқ фронти ўтиши кутилмоқда.
Фавқулодда ҳолат сабабли мамлакат Президенти Хавер Милей Баҳия-Бланкага ташриф буюришни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон жануби ва ғарбида содир бўлган сув тошқинлари оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлган эди. Мамлакат ғарбидаги Фараҳ вилоятида юз берган табиий офатда камида 23 киши ҳалок бўлган, 44 киши жароҳат олган. Хабарда айтилишича, қурбонлар орасида ҳар иккала жинс ва турли ёшдаги одамлар бор. Жанубдаги Ҳилманд ва Қандаҳор вилоятларида сув тошқинлари оқибатида камида 10 киши, жумладан, болалар ҳалок бўлган. Ҳилманднинг Гришк туманидаги тураржой биносига чақмоқ уриши оқибатида яна олти киши жабрланган.
LiveБарчаси