Араухо “Барселона” билан шартномасини узайтирди

Спорт

image

Уругвай терма жамоаси ва “Барселона” клуби ҳимоячиси Рональд Араухо клуб таркибида яна 6 йил тўп тепади. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Араухо “Барселона” билан 2031 йилга қадар шартномасини узайтирди. Унинг клубда қолишига асосий сабабчиларидан қилиб мураббий Ханси Флик кўрсатилган. 

Маълумот ўрнида, Араухо каталонияликлар сафига 2020 йилда келиб қўшилган. У жорий мавсум жамоа таркибида, барча мусобақаларда 5 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та ассист амалга оширди. 25 ёшли уругвайлик футболчининг нархи “Transfermarkt” порталида 55 миллион еврога баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Туриннинг “Ювентус” клуби Араухо учун 50 миллион евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Уругвай Рональд Араухо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг