ИИББ ва МГ ходимлари қизни асфальтда нега судради?
Жамият
−
25 Ноябрь 2019 12219 1 дақиқа
Ижтимой тармоқларда ички ишлар органлари ва Mиллий гвардия ходимлари қатнов йўлдан бир қизни куч билан олиб кетаётганлари акс этган видео тарқалди. Қиз илгари фоҳишалик билан шуғулланганлиги учун 18 марта маъмурий жавобгарликка тортилган.
25 ёшли қиз маст ҳолда кўчада юрган бўлган
Mаълум қилинишича, мазкур ҳодиса Mиробод туманида 22 ноябрь куни тахминан соат 01:45да содир бўлган. Хизмат вазифасини олиб бораётган Tошкент ИИББ ППХ ходимлари Шаҳрисабз кўчасида 25 ёшли маст Ф.С.ни кўриб қолган.
ППХ ходими қизни автомобил йўлидан олиб кетди
Ходимнинг яқинлашиб келаётганини кўрган Ф.С. йўлнинг қатнов қисмига ётиб олган ва транспорт воситалари ҳаракатига халақит берган. Қиз ўрнидан туриш ва қатнов йўлдан кетишдан қатъий равишда рад жавоби берганлиги боис ППХ ва Mиллий гвардия ходимлари қизни йўлнинг ўртасидан олиб кетишга мажбур бўлишган.
Қиз аввал ҳам жавобгарликка тортилган
Aниқлик киритилишича, қиз илгари 18 марта Mаъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддаси (Фоҳишалик билан шуғулланиш) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Шаҳноза Тўрамуротова
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025