“Ипак йўли таъми” миллий таомлар фестивали ташкил этилади
Жамият
−
06 Ноябрь 2019
4831Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳар йилги “Ипак йўлида туризм” Тошкент халқаро туризм ярмаркасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2019 йилдан бошлаб Тошкент халқаро туризм ярмаркаси БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти кўмагида ҳар йили ноябрь ойи учинчи ҳафтасининг чоршанба-жума кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Ярмарка доирасида “Ипак йўли таъми” миллий таомлар фестивали ва “Шарқ бозори” экспозицияси ташкил этилади.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 2020 йилдан бошлаб ҳар йили ярмарка бошланишидан камида 6 ой аввал, ярмаркани ташкил этиш ва ўтказиш учун пуллик асосда ушбу йўналишда ихтисослашган ташкилотларни танлов асосида жалб этади.
Ярмаркани ўтказиш доирасида иштирокчиларнинг халқаро авиарейслар, овқатланиш, яшаш ва реклама материалларининг кўргазма стендларини ўрнатиш билан боғлиқ харажатлари иштирокчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.
LiveБарчаси