АПЛ клуби раҳбари педофилияда гумон қилинмоқда

Спорт

image

Лондон полицияси Премьер-лига клубининг юқори лавозимли раҳбари бўлган шахсга нисбатан тергов бошлади. Маълумотларга кўра, менежер педофилияда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда “Sport sermon” нашри хабар берди.

Гумондорнинг шахси терговни ҳимоя қилиш мақсадида номаълумлигича сақланмоқда, чунки расмий айбловлар ҳали қўзғатилмаган. Бироқ инсайдерлар уни “таниқли Премьер-лига клубининг нуфузли раҳбари” деб таърифлашмоқда. Ҳозирда бу шахс профессионал вазифаларини давом эттирмоқда.

Тергов ишида вояга етмаганларни жинсий эксплуатация қилиш айбловлари ҳам мавжуд. Хабарларга кўра, жабрланувчилардан бири ўша пайтда атиги 15 ёшда бўлган. Шунингдек, расмийлар номақбул материалларни яратиш ва тарқатиш бўйича даъволарни ҳам текширмоқда.

“Ноябрь ойида полиция тақиқланган контент ва жинсий фаолиятни ишлаб чиқариш эҳтимоли ҳақида хабар олди. Дастлабки терговлар аллақачон бошланган. Ҳозирча ҳеч ким ҳибсга олинмаган”, дейилади Лондон полицияси баёнотида.

Иш RASSO бўлими томонидан тергов қилинмоқда. Тафсилотларга кўра, воқеалар узоқ вақт давом этган ва Англиянинг жануби-шарқидаги турли ҳудудларда содир бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шахси сир сақланган собиқ Премьер-лига футболчиси зўравонликда гумонланиб, жорий йилнинг 30 ноябрь куни кечқурун Лондоннинг Станстед аэропортида парвозга чиқишга уринаётганда Чегара қўшинлари томонидан ҳибсга олинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

тергов Премьер-лига педофилия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг