Анталия мэри 44 йилга қамалиши мумкин

Олам

image
Имомўғли учун 2352 йил қамоқ сўралди north_east

Имомўғли учун 2352 йил қамоқ сўралди

Туркиянинг Анталия шаҳри мэри Муҳиддин Бўжек коррупцияда айбланиб, 44 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. “TRT” телеканали хабарига кўра, тегишли талаблар Анталия Бош прокуратураси томонидан тайёрланган ва суд томонидан қабул қилинган айблов хулосасида мавжуд.

702 саҳифадан иборат айблов хулосасида собиқ ҳокимдан ташқари яна 40 нафар гумонланувчи бор. Уларга мажбурлаш йўли билан товламачилик, ноқонуний бойлик орттириш, обрў-эътибор билан савдо қилиш, пул ювиш, фирибгарлик ва туҳмат каби айбловлар қўйилган. Тергов Бўжекни товламачилик, ноқонуний бойлик орттириш ва пул ювиш моддалари бўйича айбдор деб топишни талаб қилмоқда. Шу билан бирга, айблов ушбу ҳуқуқбузарликлар оммавий ва мунтазам равишда содир этилганини таъкидламоқда.

Ҳуқуқбузарликлар йиғиндиси бўйича мухолифатдаги Халқ-республика партияси вакили бўлган собиқ мэрга 15,5 йилдан 44 йилгача қамоқ жазоси таҳдид солиши мумкин. Иш юритишнинг ҳозирги босқичида тергов Анталия мэриясига қарши коррупцияга иши доирасида Жиноят кодексини бузган 26 та алоҳида эпизодни аниқлади.

Бундан аввал суд барча айбланувчилар суд жараёнлари давомида ҳибсда қолдирилиши ҳақида қарор чиқарган эди. Биринчи эшитув санаси жорий йилнинг 16 мартига белгиланган.

Туркияда мухолифатдаги Халқ-республика партияси вакили бўлган бир қатор вилоятларнинг мэрлари ва амалдорларини ҳибсга олиш операциялари Истанбул мэри Экрем Имомўғли 2025 йил март ойида коррупцияда айбланиб ҳибсга олинганидан кейин бошланган эди. Шундан сўнг  ҳокимият мухолифат томонидан бошқариладиган ва коррупцион фаолиятда гумон қилиниб, прокуратура органларида қизиқиш уйғотган вилоят маъмуриятларида тергов ва ҳибсга олиш тўлқинини бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция Туркия Анталия Муҳиддин Бўжек

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг