Энди Ўзбекистонда нодир китобларни телефонда ўқиш мумкин
Жамият
−
07 Февраль 2020
5751Нодир ва алоҳида қимматли нашрларни эҳтиётлаб сақлаш, уларни консервация ва реставрация қилишнинг замонавий методларини жорий қилиш, босма нашрлар, адабиёт ва санъат асарлари, қўлёзма ва график ҳужжатлар, тарихий хужжатлар ва нодир нашрларнинг электрон фондини шакллантириш Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тизимидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг долзарб вазифалардан этиб белгиланган.
Фонднинг электрон ресурслар сақланиши, тўлиқлиги ва бутлигини таъминлаш, фойдаланувчиларга ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатиш, ахборот-кутубхона ресурслари электрон каталогини ҳамда ягона электрон ахборот-кутубхона фондини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, «Нодир нашрлар ва қўлёзмалар» маълумотлар базаси дастурига нодир нашрлар каталоги ва асарнинг тўлиқ матни киритилган. Олимлар, мутахассислар ва тадқиқотчилар мазкур дастур ёрдамида ўзларини қизиқтирган мавзулар бўйича шарҳлар, соҳавий мақолаларни жойлаштириш имконига эга бўлишади.
Маълумотларга кўра, www.nodir.natlib.uz онлайн тизимида қўлёзмалар, нодир китоб, альбом, газеталар каталоги ҳамда тўлиқ матни билан танишиш мумкин.
Ҳозирда базага 1855 та китоб, 118 та қўлёзма, 22 та альбом, 2670 вақтли матбуот нашри киритилган бўлиб, бу ишлар тизимли давом этиб келмоқда.
LiveБарчаси